СПОРТ ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонлик ўсмирлар ЖЧни йирик мағлубият билан бошлади

Бугун, 10 ноябрь куни Индонезияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олди. “B” гуруҳида баҳсларга киришган Ўзбекистон вакиллари дастлабки турда малилик тенгқурларига қарши майдонга тушиб, йирик 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Қора қитъа” вакилларининг 3 та голига ҳам Мамаду Думбия муаллифлик қилди.

Энди Ўзбекистон кейинги турда Канада билан куч синашади. Ўйин 13 ноябрь куни бўлиб ўтади. 16 ноябрь куни эса Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари Испания вакиллари билан баҳс олиб боради.

Таъкидлаш жоиз, гуруҳларда 3-ўринни эгаллаган энг яхши 4 та жамоа ҳам нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритади. 1-турдаги мағлубиятдан кейин Ўзбекистоннинг гуруҳда 1 ёки 2-ўринни эгаллаши бироз қийин масалага айланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan