ХАБАРЛАР

Янги таҳрирдаги Конституция–чинаккам халқ Қомусига айланади

Фуқаролик ишлари бӯйича Сурхондарё вилояти Сариосиё туманларо суди жамоаси “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси тарғиботида фаол иштирок этмоқда.

Вилоятнинг Сариосиё ва Узун туманларидаги маҳалла, корхона ва муассасаларда бўлиб, янгиланаётган Бош Қомусимизнинг мазмун-моҳияти, келгусидаги обод, фаровон ҳаётимизни таъминлашдаги аҳамиятини аҳолига атрофлича тушинтирмоқда.

Узун тумани оила ва хотин-қизлар бӯлими биносида бўлиб ўтган ана шундай тадбирлардан бирида туман маҳаллаларидаги хотин-қизлар вакиллари ва тадбиркор аёллар иштирок этди. Унда янги таҳрирдаги Асосий Қонунимиз лойиҳасидаги муҳим ўзгартиш ва қўшимчаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Сариосиё туманидаги 1-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувда фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди мутахассислари янгиланаётган Конституцияга киритилаётган концептуал ўзгартишларнинг мазмун-моҳиятини очиб берди.

Шунингдек, учрашувда иштирок этган педагоглар ҳам сўзга чиқиб, Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги фаровон ҳаёт, янги инсон қадри улуғланган жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори –келажагимизнинг ишончли кафолати эканини алоҳида таъкидлади. Янги таҳрирдаги Конституция чинакам маънодаги халқ Қомуси этиб яратилаётгани қайд этилди. Жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумда фаол қатнашишга чақирилди.

Янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳасининг тарғиботига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Ёқубжон Боборажабов, Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди архив мудири

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan