ЎЗБЕКИСТОН

Шавкат Мирзиёев: “Тўпаланг” сув омборидан ичимлик суви олиб келиш бўйича катта лойиҳа кейинги йилда тўлиқ якунланади

Сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев вилоятда сув таъминотини яхшилашга оид режалари ҳақида тўхталди.

“Германиянинг “КФВ” банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар сармоя ҳисобига Термиз шаҳрида оқова сув тизими таъмирланади.

Саудия тараққиёт жамғармаси ёрдамида Сариосиё, Денов ва Жарқўрғонда оқова сув тизимлари қурилади.

Хабарингиз бор, “Тўпаланг” сув омборидан Сурхондарё аҳолиси учун ичимлик сувини олиб келиш бўйича катта лойиҳани бошладик. Бу лойиҳа кейинги йилда тўлиқ якунланади.

Натижада, ҳудуд аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 90 фоизга етказилади.

Умуман, вилоятдаги ичимлик ва оқова суви лойиҳаларига 460 миллион доллар ажратилади”, — деди номзод.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan