ЖАМИЯТ

Бола уйига қайтарилди

28 май куни таҳририятимизга келган мурожаатга кўра, Термиз туман “Қуёшли юрт” маҳалласи ҳудудига нотаниш бола келиб қолган. Атрофдагилар томонидан кимлиги ва қаердан келганлиги номаълумлиги учун шахсини ва кимнинг фарзанди эканлигини аниқлаштириш мақсадида исми ва фамилияси сўралганда, бола фақат исмини айтиш билангина жавоб қайтаради. Аниқроқ жавоб бўлмагандан сўнг, болани суратга олиб, телеграм гуруҳлар узра тарқатадилар. Шундай хабарлардан биттаси бизнинг таҳририятга ҳам келиб тушди. Diyor24 ходимлари тегишли ташкилотлар ва мутасаддилар билан боғланиб, ҳолатни ўрганиб унга ойдинлик киритди.   Бола “Қуёшли юрт” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Самадова Саломат қарамоғидаги 10 ёшли Турғунбоев Асилбек эканлиги аниқланди.

Ўша куннинг ўзида бола бувисининг қўлига етказилди ва ҳолат юзасидан болани қаровсиз қолдирмаслик бўйича тушунтиришлар берилди деб айтади, маҳалла раиси.

 

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan