ЖАМИЯТ

Бизга “права” бериладими?! Мурожаат юзасидан…

Шоматов Сайриддин Ҳикматулло ўғли 2017 йили Узун қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш йўналишини тугатганлиги лекин битирувчиларнинг ҳеч бирига ҳайдовчилик гувоҳномасини бермай устозлар турли баҳоналарни қилиб алдаб келишаётганлиги ҳақида Diyor24.uz телеграм мессенжерига мурожаат йўллаган эди.

Ушбу мурожаат бўйича Сурхондарё вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси касб-ҳунар таълими бошқармасидан муносабат билдирилди.

Унда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибда ўқувчилар ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаганликларини маълум қилади, дейишган ҳамда шу коллежнинг бошқа талабасидан Президент виртуал қабулхонасига шу мазмундаги мурожаат йўлланган.

P/S: Бироқ, ушбу Низом 2018 йилда қабул қилинган. Ўқувчи эса 2017 йилда битирган. 2017 йилда битирганлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси берилмаслигини бу Низом билан асослаб бўлмайди. Сабаби у 1 йилдан сўнг қабул қилинган.

Сурхондарё вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси касб-ҳунар таълими бошқармасидан қўшимча изоҳ сўраб қоламиз.