Uncategorized

Сурхондарё вилоятида ўзини ўзи банд қилганлар қарийб 98000 нафарга етди

Бугунги кунда вилоятимизда ўзини ўзи банд қилганлар 97821 нафарни ташкил этмоқда.

Жорий йил 1 январдан 14 апрелга қадар Сурхондарё вилоятида 28288 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтди.

Ўзини ўзи банд қилганларнинг катта қисми Жарқўрғон (4729), Денов (3856), Олтинсой (2544) ва Шеробод (2497) туманларида истиқомат қилувчи фуқаролардир.

?Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 14628;
?Маиший хизматлар бўйича 4972;
?Ижтимоий йўналишлар бўйича 4314;
?Саноат йўналиши бўйича 2954;
?Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича 1100;
?Ахборот-коммуникация йўналиши бўйича 320 нафар шахс ўзини ўзи банд қилди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар:

? бепул рўйхатдан ўтади;
? иш берувчига эга бўлмайди;
? ишчи ёлламайди;
? уларга меҳнат стажи ва пенсия ҳисобланади;
? йилда бир марта БҲМнинг бир баравари миқдорида ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлайди;
? даромадидан солиқ тўламайди;
? юридик шахслардан пул ўтказмаларини қабул қилиш учун банкда ҳисобрақам очиши мумкин;
? фақат рухсат этилган фаолият турлари билан шуғулланади.

Улар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари ?рўйхати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan