Финляндия бош вазири Санна Марин 2020-йилда ўзининг шахсий нонуштаси учун сарфлаган 10,1 минг евродан ортиқ пулни мамлакат буджетига қайтарди, деб хабар беради Esquire . 2021-йил учун қолган 4,2 минг еврога яқин пулни у август охирига қадар қайтариши керак.
2021-йилнинг баҳорида Финляндия бош вазири ва унинг оиласи мамлакат буджети пуллари ҳисобидан қароргоҳда нонушта қилгани маълум бўлганди. Бош вазирнинг оиласини ҳар ойлик овқатланиши учун 850 еврога яқин пул сарфланган.
Мариннинг сўзларига кўра, буджет маблағлари бош-вазирга қандай имтиёзлар тақдим этилиши борасидаги маълумотлар йўқлиги сабаб сарфланган. Шунингдек, у ўзининг Тwиттеръдаги саҳифаси орқали мамлакат буджети ҳисобидан сарфланган пулларни қайтаришини маълум қилган. Бош вазир канселярияси эса қароргоҳда кўрсатиладиган хизматлар бўйича қўлланмани ўрганиб чиқиб, унга тегишли ўзгартиришларни киритади.
Терговдан олдинги текширув ишларини, шунингдек, Ҳелсинки полицияси ҳам ўтказган. Таъкидланишича, тергов Мариннинг ҳаракатларига тааллуқли бўлмаган, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳукумат канселяриясини амалдорларининг ишини ўрганган. Ҳолат бўйича иш қўзғатилмаган.