Uncategorized

Деновлик 4 нафар фуқаролар фойдасига 1 миллиард 424 миллион сўмдан ортиқ компенсация ундирилди.

Денов тумани марказида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилиб4 нафар фуқароларнинг уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоатлар туман ҳокимиятининг келишув битимига асосан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилиб, ушбу уй-жойлар учун компенсация тўлаб берилиши вада қилинди.

Афсуски, келишув битимига асосан фуқаролар фойдасига туман ҳокимлиги томонидан компенсация пули ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли ушбу масала фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судида кўриб чиқилиб, туман ҳокимлиги ҳисобидан 4нафар фуқарога жами 1 миллиард 424 миллион 867 минг сўм компенсация ундирилиши белигланган эди.

Мажкур суднинг ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Деновтуман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосантуман хокимлигига талабнома юборилиб, ҳисобрақамларига инкассо топшириқномалариқўйилди.

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги ҳисобидан мазкур ижро ҳужжатлари бўйича фуқаролар фойдасигакомпенсация пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг номида очилган пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди ҳамда ижро ҳужжатлари белгиланган тартибда иш юритувдан тугатилди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan