ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Андижонда массажхона ниқоби остида хизмат кўрсатган «интимхона» аниқланди

У ерда бир аёл мижозлардан 400 минг сўмдан олиб, интим учун шароит яратиб берган.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Андижон вилояти ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 33 ёшли аёл Андижон шаҳрида массажхона ниқоби остида мижозларга турли интим хизматлар кўрсатиб келаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу шахс қўл остидаги икки нафар аёлга мижозлар билан жинсий алоқа қилишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб бериб, уларнинг ҳар биридан 400 минг сўмдан пул олганида ушланган.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan