ДУНЁ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Crocus’даги теракт иши бўйича бир оиланинг уч аъзоси ҳибсга олинди

Россия Тергов қўмитаси Басманний судидан Crocus City Hall’даги теракт иши бўйича яна уч нафар айбланувчини ҳибсга олишни сўради. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Фото: Аминчон Исломов / Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари

Судга тақдим этилган материалларга кўра, айбланувчилар икки ака-ука Аминчон, Диловар ва уларнинг отаси Исроил Исломовлардир. Айбланувчиларнинг терактдаги бевосита роли ҳалигача ноаниқ. Улар 22 майга қадар қамоқда сақланади.

“Новая газета Европа” нашрининг ёзишича, айбланувчилардан бири теракт содир этганлар қочишга уринган Renault автомобилининг сўнгги эгасидир. Унинг ўзи машинани “тахминан бир ҳафта олдин” хотинининг укасига сотганини айтмоқда.

Фото: Диловар Исломов / Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари
Фото: Исроил Исломов / Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари

23 март куни Федерал хавфсизлик хизмати теракт содир этишда гумон қилиниб, 11 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берганди. Улардан тўрт нафари – Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода, Муҳаммадсобир Файзов ва Шамсиддин Фаридуни (Тожикистон фуқаролари) терактнинг бевосита ижрочилари бўлган.

Улар 24 март куни кечқурун ҳибсга олинган. Қолган етти нафар ҳибсга олинганлар кимлиги ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. Crocus’га қилинган ҳужум натижасида 137 киши ҳалок бўлган (“База” норасмий маълумотларга таяниб, қурбонлар сони 144 кишини ташкил этишини айтмоқда). Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинган, унда 68 кишининг фамилияси кўрсатилган.

Москва вилояти соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 182 киши жароҳат олган. Терактдан кейин 97 киши шифохоналарда қолмоқда. Теракт содир бўлган куни Crocus’да қанча одам бўлгани номаълум.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan