ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Саратонни даволашни ваъда қилиб, одамларни чув тушурган фирибгар ушланди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри яқинида покистонлик сохта шифокор қирғизистонлик аёлга ўғлини саратон касаллигидан даволаб беришни ваъда қилиб, ундан 5 500 АҚШ доллари олгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Sputnik Kyrgyzstan” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Аламудун туманида содир бўлган. 34 ёшли аёл маҳаллий полицияга Сиддиқ исмли шифокорнинг ваъдаларига ишониб, пулларини берганини маълум қилган.

Эркак олдиндан 5500 АҚШ доллари олган, лекин болани даволамаган, фақат дори-дармонлар учун пул талаб қилишда давом этган.

Полиция шифокорни ҳибсга олган. 41 ёшли фирибгар эркак Покистон фуқароси бўлиб чиққан. Марказий ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, у қирғизистонликларни ҳеч қандай тиббий маълумотга эга бўлмаган ҳолда муддати ўтган дори-дармонлар билан даволаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарлик ва ноқонуний тиббий фаолиятга оид моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan