ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Узунлик маҳалла фаолининг «топқирлиги»: “Тап” этди, “туп” этди, 10 халта ун қаерга кетди?

Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2020 йилдаги “Коронавирус пандимеяси шароитида Республика аҳолисига давлат ресурслари ҳисобига ун маҳсулотларини тизимли ва кафолатли етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги вақтинчалик тартиб асосида ун маҳсулотларини белигиланган нархларда ва фуқароларга тарақатилиши ўрганилганда, туманнинг “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари М.О. жавобгарлигидаги, аҳолига тарқатилиши лозим бўлган “Шўрчи дон маҳсулотлари” АЖда ишлаб чиқарилган 10 қоп 500 кг арзон ун маҳсулотларини маҳалла фуқароларига тарқатмасдан, бир фуқарога 2 млн. сўм эвазига бериб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий ишлар бўйича Узун туман суди томонидан М.О. 446,0 минг сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan