ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Туман ҳокимлиги заҳирасидаги ерни расмийлаштирмоқчи бўлган фирибгарнинг режалари амалга ошмади

Қумқўрғон туманида яшовчи фуқаро Н.А. фуқарога туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 0,80 гектар ер майдонини томорқа сифатида туман кадастрида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилади. Эвазига эса 320.0 млн. сўм пул “сўрайди”.

Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгар белгиланган миқдордаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан фуқаро Н.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan