ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Айдар-Арнасой кўллар тизимида ҳайвонот дунёсига 31,2 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбир доирасида фуқаро Ф.Т. тақиқланган ов қуроли “Леска”дан тайёрланган тўрлардан фойдаланиб,  табиий ҳудуддан 107 бош “Оқсла”, 22 бош “Зоғора” 20 бош “Товонбалиқ”, “Оқ амур” ва “Вобла” каби балиқларини овлаганлиги натижасида ҳайвонот дунёсига 31,2 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan