Пасха байрами чоғида Швециянинг бир қатор шаҳарларида «ультра ӯнг гуруҳлар» нинг провокацион ҳаракати билан боғлиқ тартибсизликлар бўлиб ўтди.
Тўртинчи куни тўқнашувлар Линчепинг, Норчепинг, Стокгольм, Эребру, Мальмё ва Ландскрон шаҳарларида бўлиб ўтди. Тартибсизликлар муҳожирларга қарши бўлган Stram Kurs (Қаттиқ курс) партияси етакчиси,»ультра ӯнг гуруҳлар» сиёсатчи Расмус Палудан жума куни мусулмонлар учун муқаддас Қуръони Карим китобини омма олдида ёқиб юборгани ва Швециянинг бошқа шаҳарларида ҳам буни такрорлашини айтганидан кейин бошланган.
Швеция полициясига кўра, Stram Kurs’нинг 100 га яқин мухолифлари норозилик намойишларини бошлаган, жумладан, полициячиларга тош отишган, машиналар, шиналар ва ахлат қутиларига ўт қўйган. Тартибсизликлар натижасида 16 нафар полициячи яраланган, 25 киши ҳибсга олинган. Якшанба куни соат 23:00да полиция Мальмё шаҳрининг бир нечта ёнғин содир бўлган туманларидан бирида яна намойишларни тарқатишга мажбур бўлди.
Бундан ташқари, намойишчилар полициячиларга шиддат билан тош отишган, петарда ва феерверклардан фойдаланишган. «Биз буни куч ишлатилган тартибсизлик деб таърифлаймиз», – деди полиция вакили Патрик Форс. Айни пайтда Швециядаги тартибсизликлар халқаро норозиликка сабаб бўлди.
Маҳаллий Expressen газетасининг ёзишича, воқеа муносабати билан Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги Швециянинг Бағдоддаги элчисини чақиртирган. Ироқ бу воқеа Швеция ва мусулмон дунёси ўртасидаги муносабатларга жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.