Uncategorized

AҚШ «Толибон» Aфғонистон ҳудудларига ҳужумларни тўхтатмаса, уларга қарши авиазарбани давом эттиришини маълум қилди

AҚШ «Толибон» Aфғонистон ҳудудларига ҳужумларни тўхтатмаса, уларга қарши авиазарбани давом эттиришини маълум қилди, дея хабар қилди “Interfaks ” нашри.

AҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари Кеннет Маккензийнинг таъкидлашича, сўнгги кунларда афғон қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун ҳаво ҳужумларини кучайтирди, ва агар “Толибон” ҳаракати ҳужумларни тўхтатмаса, AҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Aфғонистон қўшинларига ҳаводан жадал ёрдам беришда давом этаверади.

“Очиқчасига огоҳлантиришни истардимки, шу кунларда Aфғонистон ҳукумати қийин синовларга дуч келади. “Толибон” ўзларининг ғалабаси муқаррарлигини кўрсатмоқчи, бироқ улар янглишмоқда”, дея қўшимча қилди Маккензий.

Маълумот учун, AҚШ Aфғонистондан ўз контингентини олиб чиқиб кетаётган вақтда Aфғонистон армиясига ёрдам бериш учун “Толибон”га бир неча марта авиазарбалар берган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойларда Толибон ҳужумни кучайтирди ва аҳолиси кам, кенг ҳудудларни эгаллаб олишга муваффақ бўлди. Aфғонистондаги энг йирик шаҳарлар ҳукумат кучлари назорати остида қолмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan