Uncategorized

Сурхондарёда икки машина тўқнашиши сабаб ёнғин содир бўлди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида 14 апрель куни иккита машина тўқнашиши оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 4Р-102 автомобиль йўлининг тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида юз берган. Ангор-Жарқўрғон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-3» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан келаётган бошқа-бир «Nexia-3»га урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси сабаб машиналарнинг бирида ёнғин содир бўлган. Оқибатда ҳайдовчи О. ва 23 ёшли йигит Қ. ҳамда унинг 23 ёшли турмуш ўртоғи А.Ю. ёниб кетган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan