ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жиззахда адвокат 10 минг доллар пора билан қўлга тушди

Жиззах вилоятида адвокат жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судида ишловчи танишлари орқали суднинг иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича судланувчига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаттириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Эндиликда адвокатнинг ўзига нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan