ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

ДАҲШАТ! ҚАШҚАДАРЁДАГИ ҚИШЛОҚДА ЭШАКЛАР СЎЙИЛМОҚДА

«Nasafnews» яқинда Ғузор тумани Абдуҳамид қишлоғидаги хонадонлардан бирида эшаклар сўйилаётгани ҳақида катта репортаж эълон қилганди.  Мазкур репортаж жамоатчилик эътиборига тушди ва Ғузор тумани ҳокимлиги ҳолатга эътибор ҳам қаратди.

«Nasafnews»га маълум бўлишича, Ички ишлар бўлими томонидан текширув ва тергов давомида Абдуҳамид қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Р.нинг яшаш хонадонида эшак ҳайвонлари сўйилаётганлиги тасдиқланган.

9 июнь куни ўз хонадонида эшак сўйишни касб қилиб олган фуқаро Н.Р. ва унинг турмуш ўртоғи С.А.ларнинг хатти-ҳаракатлари Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўқилди.

Суд қарорига кўра, фуқаро Н.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми ва 161-модда билан 10 сутка қамоқ жазоси тайинланди ҳамда турмуш ўртоғи С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида жаримага тортилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan