ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сариосиёда ноқонуний валютафурушлик фош этилди

Департаментнинг Узун туман бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида 2020 йилнинг 29 январь куни, Сариосиё туманининг “Шарқ юлдузи” маҳалласи ҳудудида тадбир ўтказилди. Унда шу туманда истиқомат қилувчи фуқаролар Ш.Ш. ва Н.Д.лар Ш.Э. исмли аёлга 2350 (икки минг уч юз эллик) АҚШ долларини 22800000 (йигирма икки миллион саккиз юз минг) сўмга сотаётган вақтида ушланган ва ашёвий далиллар ҳам олинган.

3 февраль куни Департаментнинг туман бўлими томонидан Ш.Ш. ҳамда Н.Д.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “в” банди (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган
дейилади, Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.