ЖАМИЯТ

Термизда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, халқ депутатлари Термиз шаҳар ва туманлар Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари, вилоят ҳокимлигининг гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, бошқарма ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматулла Йўлдошев иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Тўра Боболов бошқариб борди.

   Сессия кун тартибига мувофиқ, дастлаб Президентимизнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган топшириқларни амалга ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича энг устувор вазифаларни белгилаш, улар ижросини таъминлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг маърузаси тингланди.

 Сессияда вилоятда қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш аҳволи, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар, шунингдек, вилоят бюджетининг 2020 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар юзасидан  вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ш.Ходжанов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуратов, вилоят прокурори С.Турдиев, ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов,  тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Алламурадов ҳамда молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Хурсановнинг ахборотлари эшитилди.

 

 

Депутатлар сессияда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҳамда доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасини ҳам тасдиқладилар. Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари инобатга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматулла Йўлдошев сўзга чиқди.

 

 Манба:  Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати