Россия Қуролли кучлари алоқа бош бошқармаси бошлиғи, Бош штаб бошлиғининг ўринбосари, генерал-лейтенант Вадим Шамарин ўта йирик миқдорда пора олганликда айбланиб, 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Шамарин Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 290-моддаси 6-қисмига биноан катта миқдорда пора олиш билан айбли деб топилди. У бу жиноят учун максимал тарзда 15 йилгача қамоққа олиниши мумкин”, дейди РИА Новости суҳбатдоши.
Суд қарорига кўра, Шамарин, кеча, 22 май куни 2 ой муддатга – 21 июлгача ҳибсга олинган.