Uncategorized

Президент Мирзиёев президент бўлгач нима қилди?

Ҳеч нарса! Фақат шунчаки бечора ўқитувчилар билан докторларни,ўқувчи ва талабаларни ва бошқа оддий ишчиларни пахта далаларидан олиб чиқди!

Ҳеч нарса қилмади! Фақатгина бечора ўқитувчи ва бошқа ишчиларни маошини пластикдан нақд пулга ўтказди. Бечоралар пластик картасидаги пулни нақд пул қилиш учун 30 фоизидан кечишга мажбур бўлиб қолишган эди.

Ҳеч нарса қилмади! Фақатгина Долларни курсини тўғрилаб қўйди.

Ҳеч нарса қилмади! Чегара ҳудудда яшаётган бечора халқ учун қўшни давлатлар билан алоқаларни яхшилаб чегараларни очиб берди. Халқ яна қуда-анда ва қариндошлари билан борди келдини қайта тиклади!

Ҳеч нарса қилмади шунчаки неча йиллардан бери Ўзбекистон фуқаролигини ола олмай қийналиб, ватанда ватангадо бўлиб юрган бечораларга фуқаролик берди.

Шунчаки Олий таълим ўқув юртлари кўпайтирилди.Борларида хам қабул сиғимлари камида икки мартага оширилди.Бошқа ҳеч нарса қилмади.

Ҳеч нарса қилмади шунчаки Ўзбекистонда хам камбағаллар борлигини,улар кам эмаслигини давлат даражасида тан олди ва уларга ёрдам бериш ва камбағалликни тугатиш бўйича тизимли ҳаракат бошлади.

Шунчаки Обод қишлоқ давлат дастурлари орқали 25 йилда эътибор берилмаган, қаралмаган кўчаларни тўғрилаб,янгитдан асфальт қопламалари ётқиздирди.

Ҳеч нарса қилмади шунчаки уни биринчи президентлик даврида бир неча йиллардан бери қийналиб,одам ўрнида кўрилмай келинаётган ногиронларга,бева-бечора аёлларга имтиёзли нархларда уйлар қуриб берилди.

Камина ходимингиз учун энг муҳим бўлгани СЎЗ Эркинлиги таъминлаб берди. ОАВга жуда катта эътибор берила бошланди.Бу соҳада мисли кўрилмаган янгиликлар бўлди.

Ана шу Президент Мирзиёев таъминлаб берган сўз эркинлигидан фойдаланиб президент биз учун нима қилди деб ёзиб,камига чинқираётганларни кўриб жаҳлим чиқади. Йўқ мен танқид қилманглар демоқчи эмасман. Танқид керак. Танқид қилинглар. Мени ўзим сизларни танқид қилишга чақираман. Агар ёрдам сўрасангиз жоним билан етиб бораман. Лекин ҳамма нарсани ўз қонун қоидаси бор. Одоби бор. Шуни унутмасанглар. Мен эсимдан чиқариб қўйганимда менга хам эслатиб турсанглар кифоя!!!

КЕНЖА БОТИР

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan