Афина Акрополи 2 ойлик карантиндан сўнг, 18 май халқаро музейлар куни муносабати билан бугун душанбада яна очилди. Хизмат кўрсатиш текин, аммо, ташриф буюрувчилар деярли йўқ. Дастлабки икки соатда 20га яқин киши келган, холос. Ҳатто ходимлар сони саёҳларникидан бир мунча кўп бўлди.
«Бугун иш куни, одамлар ишлаяпти», – деган РИА Новостига маданият вазири Лина Мендони. У Афина Акрополининг очилиш маросимига Греция президенти Катерина Сакелларопулу ва бош вазир Кириакос Мицотакисга пешвоз чиқиш учун келган. Шунингдек, юқори мартабали меҳмонларни кутиб олишда ўнга яқин журналистлар ҳам қатнашган.
Маълумки, шаҳарнинг асосий қисми Акропол қояси билан Ликавиттос баландликлари ўртасида бўлиб, ягона меъморий режа асосида қурилган. Шаҳарнинг энг қадимги қисми милоддан аввалги 7-асрда шаклланган. Шаҳарнинг Акропол атрофидаги қисми меъморий ва археология музейи сифатида сақланмокда. Афинанинг асосий ёдгорлиги – Акропол баландлиги 156 метрли қояда жойлашган. Акрополнинг бош иншоотлари: Пропилеи (милоддан аввалги 437–432 йиллар), Нике Аптерос ибодатхонаси (милоддан аввалги 420 йил), Эрехтеён (милоддан аввалги 421–406 йиллар). Афинада Олимпия Зевси ибодатхонаси (милоддан аввалги–2-аср милодий), Лисикрат ҳайкали (милоддан аввалги 335 йил атрофида), „Шамоллар минораси“ (милоддан аввалги 1-аср ўрталари) ва бошқа ҳам сақланган. Ўрта аср меъморий ёдгорликларидан Аёс – Элефтериос (11-аср), Агорадаги Айи – Апостоллар (11-аср) черковлари бор.
Бугун мамлакатдаги барча археологик масканлар, жумладан 200 та кириш пуллик бўлган обидалар ҳам очилди.