ЖАМИЯТ

Сирдарёдаги таъмирлаш ва тиклаш ишлари

Ҳукумат комиссияси томонидан олиб борилаётган тезкор чоралар ўз самарасини бермоқда.

Талофат кўрган 25 та аҳоли пунктидан 13 таси сувдан тозаланган ва 20 та аҳоли пунктидаги хонадондар ва уларнинг ҳудудлари чиқиндилардан тозаланган. Тадбир бошидан 4515 та аҳоли хонадонлари ва кўчмас мулк объектларидан жами 3 846,0 минг м.куб сув тортиб чиқарилди.

Эътиборлиси, ушбу тадбирларга Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг жами 16 704 нафар шахсий таркиби ва 3 233 та техникаси жалб этилган. Мазкур ишлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

Шу билан бирга, етилган экиш имконияти мавжуд майдонларга Сурхондарё вилоятидан олиб келинган 1 млн. дона сабзавот кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирга қадар 96 гектар томорқа майдонларига экин экилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan