ЖАМИЯТ

Марказий банк кредитлар ҳақидаги маълумотларни яширган 16 та тижорат банкини жаримага тортди

Бир қатор тижорат банклари томонидан мижозларга кредитлар ва депозитлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган.

Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида тижорат банклари муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганиш давомида банклар томонидан таклиф этилаётган кредит ва омонатлар ҳақидаги ахборотлар истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор қилиниши ҳамда банк карталари орқали хизматлар кўрсатилиши тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

Ушбу ҳолатларга йўл қўйганлиги учун “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 57-моддасига мувофиқ, 21 та тижорат банкига нисбатан чора қўлланилиб, бунда 16 та тижорат банкидан жарималар ундирилди ҳамда 5 та тижорат банкига огоҳлантириш берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan