ЖАМИЯТ

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлими бошқарувининг 2022 йил I-ярим йиллик фаолияти якунлари ҳамда устувор вазифалар тўғрисида йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳозирги кунда маҳалла фуқаролар йиғинлари одамларнинг ўз муаммо ва таклифларини билдирадиган идорага айланиб бориши билан бирга жамиятимизда мустаҳкам ўрин эгаллаб бормоқда.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтар” ва “Ёшлар дафтар”идаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларни қўллаб-қувватлашга доир ҳуқуқий асослар, етарли шарт – шароитлар яратилмоқда. Бу борада “маҳаллабай” ишлар тизими мавжуд.

Йиғилишда мазкур чора-тадбирлар албатта “Маҳалла” фонди зиммасига фуқаролар йиғинлари илғор тажрибаларни оммалаштиришда, уларга шарт-шароит яратишда кўмаклашиш ишларини икки баробар оширишга хизмат қилиши лозимлиги такидланди.

Айтиш керакки, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва Қарорларини, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фонд фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда амалдаги “Маҳалла” фонди низоми ижросини таъминлашга қаратилган 117 та қарорлар қабул қилинган ва туман бўлимларга ижро учун юборилиб, ижроси таъминланган.

Бу борада, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга ошириладиган вазифалар тўғрисидаги иш режаси ва низомига мувофиқ жорий йилнинг I-ярим йиллигида қатор маънавий-маърифий ва ижтимоий тадбирлар амалга оширилган. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож 987 нафар фуқароларга жами 364 млн. сўм хайрия ёрдамлари кўрсатилган.

Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва оммавий спортни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида вилоят бўйича 104 та спорт тадбирлари ўтказилиб, тадбирлар давомида 2 мингдан ортиқ аҳоли ва 140 нафар фонд ходимлари иштирок этган.

Йиғилишда ҳар ойнинг 25-санасига қадар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли Қарори 8-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва ҳаражатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 20-банди ижроси юзасидан “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг йўналтирилиши тўғрисидаги ҳисоботларни “Маҳалла” фонди расмий веб  сайтида жойлаштириш ва ёритиш бўйича жамғарма томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;

“Саховат ва кўмак” жамғармаси пул маблағларини қонун ҳужжатлари, Низом талабларига риоя этган ҳолда Халқ депутатлари кенгашлари қарорларига асосан сарф этиш;

Бир ҳафта муддатда мавжуд тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиладиган иш ва хизматлар натижадорлиги ва ўсиш суръатига эришишга қаратилган 2022 йил II-ярим йилликдаги хизмат иш лойиҳалари (иш режа)ни ишлаб чиқиш масаласи тасдиқланди.

Йиғилишда билдирилган барча таҳлилий ва танқидий фикрлар муҳокама қилиниб, маҳаллалар фаолиятини такомиллаштириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan