ЖАМИЯТ

Биринчи навбатда хавф гуруҳига кирувчи фуқаролар эмланади

Бугунги Парламент эшитувида коронавирус инфекциясига қарши курашиш соҳасида шу кунга қадар амалга оширилган ишлар натижалари шунингдек, коронавирусга қарши аҳолини эмлаш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидландики, йил охиригача мамлакат аҳолисининг асосий қисмини биринчи навбатда хавф гуруҳига кирувчи фуқароларни, яъни, кекса ва нуронийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги ҳамда сурункали касалликлари бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини эмлаш мақсад қилинган.

Бунинг учун эмланиши лозим бўлган шахсларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, 3 138 та эмлаш пункти, 862 та ҳаракатдаги ва мобиль бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш, мавжуд 1 та марказий, 14 та ҳудудий ҳамда 206 та туман (шаҳар) вакцина сақлаш омборхоналарини, улардаги 457 та совуткич, 148 та электр генератор, 121 та термосумка ва термоконтейнерни шай ҳолатига келтириш ишлари олиб борилаётганлиги айтилди.

Кенг кўламли эмлашга ўтиш пандемия билан курашишнинг якуний босқичи бўлиб, бунда эмлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида аҳолини хабардор қилишга алоҳида эътибор бериш зарур.

Бу вазифа биз депутатларнинг ҳам диққат марказида бўлади. Сайловчиларга коронавирус инфекциясига қарши эмлаш муҳимлигини тушунтириш, туманларда эмлаш марказлари фаолиятини назорат қилиш муҳим.

Фирдавс ШАРИПОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП ва Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan