ЖАМИЯТ

“Агробанк» диққатига: Ёлғонларни тўхтатиб, кредит беринг!

Пандемия шароитида ҳам фуқароларнинг ҳаёт осойишталиги, турмуш барқарорлиги юзасидан қатор чора-тадбирлар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Жумладан, тадбиркорларга ўз фаолиятларини давом эттиришлари учун зарур шароитларни яратиб бериш устиворлик касб этмоқда. Бироқ, мазкур соҳа вакилларидан турли бюрократик ва бошқа тўсиқлар хусусида шикоятлар, мурожаатлар келиб турибди.

Навбатдаги ана шундай мурожаатни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Ва албатта, Марказий банк вилоят бошқаруви ҳамда «Агро банк» раҳбариятининг тегишли муносабатига умид қилган ҳолда …:

“Салом. Мен Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Тўла” маҳалласидан Мустанов Ғуломман. «Tula Tongi» оилавий корхонамни ривожлантириш мақсадида «Агро банк»дан кредит чиқариш учун кўрсатилган барча ҳужжатларни тўғирлаб,  таъминотчидан маҳсулотни келтириб қўйганман. Лекин, «Агро банк» туман филиали ҳужжатимни олмасдан, ресурс йўқ, деб сарсон қилмоқда. Илтимос, «Агро банк» мутасаддилари, ресурс йўқ, деган ёлғонларни тўхтатиб, кредит беринг!”

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan