ЖАМИЯТ

Қарздорликни тўлашда МИБнинг ёрдами

Инсон шаъни, қадр-қиммати улуғланган юртда одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланиб, уларда дахлдорлик ҳисси янада ортиб бораверади. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик эътирофга лойиқ. Савоб ишни ҳар ким, хар куни қилиши керак, деган нақлга амал қилган Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими ходимлари ҳам хайрли ишга қўл урди. Маҳалла фаоллари иштирокида коммунал тўловларини ўз вақтида тўлашга имконияти етмаётган хонадонлар аниқланиб, ҳомийлик асосида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам берилмоқда. Бу каби савоб иш Термиз шаҳрининг “Боғзор” маҳалласида амалга оширилди. Хусусан, 2 нафар фуқаронинг табиий газдан мавжуд юз минг сўмлик қарзлари тўлаб берилди.