ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Кадастр тизими: “нишон”га олинган ва олинадиган ходимлар

Давлат идорасида ишлаётган ҳар бир инсон ўз зиммасига катта масъулиятни олади.

Халқимизга беминнат, ҳалол меҳнат қилиш ва бу орқали уларнинг ишончини қозонишдан кўра лавозимини суиистеъмол қилиб, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан қараётган, тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмасдан, аксинча ўз нафсини ўйлаганлар минг афсуски орамизда мавжуд.

Ҳар бир давлат идораси бундайлардан ҳоли майдонга айланмас экан халқ ишончини қозониб бўлмайди.

10 июль куни кадастр йўналишида ҳам юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатларга йўл қўйган республика, вилоят ва туман миқёcидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар берди Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати.

Қайд этилишича, бу бошланиши! Соҳанинг ривожига тўсиқ бўлаётган ҳар бир муаммони ечиш қўмита олдида турган пировард мақсад бўлиб, мана шундай ходимлар доимий нишонда бўлади.

«Ҳурматли фуқароларимиз ва тадбиркорларимиз. Агарда Сиз юқорида айтиб ўтилган йўналишлар бўйича коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, бизга (телеграмм бот @ygkuzbot, электрон почта 01@ygk.uz) хабар беринг» дея таъкидлайди қўмита.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan