ЎЗБЕКИСТОН

Сайлов жараёнларида жиддий қонунбузилиш ҳолати аниқланмади – БП

Сайлов жараёнларида унинг натижаларига у ёки бу тарзда таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бирон-бир жиддий қонунбузилиши ҳозирги вақтга қадар аниқланмади. Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида ўтказилган брифингида маълум қилди. 

Унда айтилишича, ходимлар прокуратура органларининг барча бўғинларида ташкил этилган 24 соатлик узлуксиз навбатчиликда хизмат қилмоқда, улар сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш ишларига тўлиқ жалб этилган.

«Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилиб, мамлакатдаги вазият ҳақида реал вақт режимида ахборот алмашилмоқда», деди у.

Унинг сўзларига кўра, бугунги сиёсий тадбирнинг тинч ва осойишта ўтказилиши, жамоат тартибининг сақланиши қатъий назоратга олинган.

«Соат 15-00 га қадар прокуратура органларига сайлов жараёнида шу кунга қадар фуқаролардан 250 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда асосан сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунтириш сўралган. Ҳуқуқбузарликларга оид хабарлар ва мурожаатлар келиб тушмади», дея қўшимча қилди у.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan