ЎЗБЕКИСТОН

Сенаторлар Ташаббусли бюджет жараёнларида йўл қўйилаётган камчиликларни тадқид қилди

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Беруний истироҳат боғига 42 метр баландликдаги Чархпалак ўйингоҳи қуриш лойиҳаси тадбиркорлик хусусиятига эга бўлишига қарамай овоз бериш босқичига ўтказилган ҳамда ушбу лойиҳа энг кўп овоз олган ҳолда ғолиб деб топилган.

Бу ҳақда Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг мажлисида бу каби ташаббусли бюджет жараёнларини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликларни танқид қилди.

Худди шундай ҳолат Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги аэропорт бино ва иншоотларини таъмирлаш лойиҳаси бўйича ҳам юз берган. Лойиҳа тадбиркорлик хусусиятига эга бўлишига қарамай овоз бериш босқичига ўтказилган ва мазкур лойиҳа ҳам энг кўп овоз олган.

Ташаббусли бюджет жараёнларида овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан «1282» ишонч телефони рақамига жами 74 та шикоят келиб тушган ва ушбу ҳолатлар юзасидан таъсирчан чоралар кўриш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга мажлисда 2024 йилги ташаббусли бюджет жараёнларининг 1-мавсуми доирасида ғолиб деб топилган 993 та лойиҳа бўйича қурилиш ва харид қилиш жараёнлари ҳанузгача давом этаётгани юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди.

Мажлис якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan