«Ўзгидромет» директори тезкор гидрометеорологик ахборот эълон қилди. Ҳаво ҳарорати шимолда кечалари -3…-8 даражага совиши мумкин.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 29 ноябрь — 2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
29 ноябрь — 1 декабрда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
30 ноябрь — 1 декабрда айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 1-2 декабрга келиб, -3 даража совуқ — +2 даража илиқни, кундуз кунлари +3…+8 даража илиқни, шимолда кечалари -3…-8 даража совуқни, кундуз кунлари -2 даража совуқ — +3 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь-1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.