ЎЗБЕКИСТОН

Саудия Арабистонида бўлиб турган 120 нафар деновлик ҳожилар ҳам сайловда овоз бермоқда

Айни кунларда ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, хусусан сурхондарёлик воҳадшларимиз эрта тонгдан Макка шаҳридаги «Рошидия» меҳмонхонасида ташкил этилган сайлов участкасига келиб, муносиб номзодга овоз беришмоқда.

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги 39-участка сайлов комиссияси томонидан зиёратчилар учун ушбу меҳмонхонада овоз бериш пункти ташкил этилди.

Зиёратчилар учун сайлов бюллетенлари келтирилиб, яширин овоз бериш учун кабиналар ҳозирланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan