ЎЗБЕКИСТОН

Нуфузли кенгаш раиси лавозимига биринчи маротаба Ўзбекистон вакили сайланди

Шерзод Шерматов Алоқа соҳасидаги Ҳудудий Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Алоқа маъмуриятлари раҳбарларининг кенгаши раиси этиб сайланди.

30 йилдан ортиқ Россия раислик қилган Алоқа соҳасидаги Ҳудудий Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Алоқа маъмуриятлари раҳбарларининг кенгаши раиси этиб биринчи маротаба Ўзбекистон АКТ вазири сайланди.

Алоқа соҳасидаги Ҳудудий Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Алоқа маъмуриятлари раҳбарларининг кенгашининг қўшма 58-мажлиси ва МДҲга аъзо давлатларнинг МДҲ ҳузуридаги Ахборотлаштириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 28-мажлиси якунланди.

Унда АШҲга аъзо давлатлар маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов сайланди.

АКТ вазирининг ушбу кенгаш раиси этиб сайланиши Ўзбекистонни минтақавий IT хабга айлантириш бўйича вазифани амалга ошириш йўлидаги навбатдаги қадамдир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan