ЎЗБЕКИСТОН

Республикамизда хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизими янада такомиллаштирилмоқда

Хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ кўплаб қабул қилинган қонун ҳужжатлари, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, айниқса қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган аёлларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини янада тушунарли, содда ва равон тушунтириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Мустақил республикамизда ҳам амалга оширилаётган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да ҳам мамлакатимизда истиқомат қилаётган аёлларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласини энг муҳим йўналишлардан бири сифатида бежизга белгиланмаган. Ушбу муҳим вазифалар ижросини тизимли тарзда ҳар бир маҳалла кесимида амалга оширишни таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас.   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 июлдаги “Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-329-сонли сонли қарори қабул қилинганлиги, мазкур қарор билан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича бир қанча имтиёзлар берилганлиги юқорида баён этилган ни кўришимиз мумкин.

Жумладан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрига киритилган нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг касб-ҳунарга ўргатувчи ўқув курсларига йўналтирилган ёшлар ва хотин-қизлар учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан уч томонлама шартнома асосида ўқув курслари қийматининг 70 фоизи, бироқ 1 млн. сўмдан ошмаган қисми компенсация қилиб берилиши, уч томонлама шартнома фуқаро, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва мазкур бандда кўрсатилган таълим ташкилотлари ўртасида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари тавсиясига кўра тузилиши, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни Олий мактаб томонидан ўқитиш ишлари тўлиқ бепул амалга оширилиши, нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари ҳамда Олий мактабнинг касб-ҳунар йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилиши, тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилиши белгиланди.

Бундан ташқари, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилиши, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган фуқаролар, биринчи навбатда, хотин-қизларга ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотлари ва профессионал таълим муассасаларининг ўқув курси қийматининг қолган 30 фоиз қисми Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳудудий бошқармаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи, тегишлилиги бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ёки профессионал таълим муассасалари ва фуқаро ўртасида шартномага мувофиқ олдиндан тўлаш орқали қоплаб берилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш лозимки, юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш,  тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада олиб борилаётган ишлар келажакда яна ҳам устувор йўналишлар билан давом эттирилиши мақсадга мувофиқдир.    

И.Ибрагимов, Олтинсой тумани Адлия бўлими давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan