Uncategorized

Жанубда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муассасаси ходимлари билан услубий семинар ўтказилди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз умумқўшин дала палигонида жойлашган ҳарбиий қисмда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув муассасаси бошлиқларининг ҳарбий-ватанпарварлик тарбия бўйича ўринбосарлари билан услубий семинар ўтказилди.

Ўтказилган семинарда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Алишер Ширинов, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этди.

Тадбирда сўз олган полковник Алишер Ширинов дастлаб семинар  иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 феврал кунидаги 140-сонли қарори ҳамда
ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясининг мазмун-моҳияти ва уларни амалга ошириш бўйича вазифаларини етказди.

Ушбу семинарнинг асосий мақсади “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида фаолият юритаётган ўқув муассасалари бошлиқларининг ҳарбий-ватанпарварлик тарбия бўйича ўринбосарларининг услубий кўникмаларини шакиллантириш ва малакасини оширишига қаратилган.

Тадбир якунида семинар иштирокчилари ўзларини қийнаб келаётган саволларини беришиб малакали мутахасислар томонидан етарлича жавоблар олишди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan