Uncategorized

«Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ га янги раҳбар тайинланди

“Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида Гулямов Бахриддин Бахтиёрович иш бошлади.

Б.Гулямов 1983 йилда туғилган. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтини тамомлаган. Мутахассислиги – Тўқимачилик, саноати маҳсулотлар технологияси.

Меҳнат фаолияти давомида “Сурхонпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик жамияти контрактация шартномалари бўлими бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, “Сурхондарёпахтасаноат” худудий акциядорлик бирлашмаси акциядорлик жамияти “Маҳсулот етказиб беришни ташкил этиш бўлими” бошлиғи, “Сурхондарёпахтасаноат ҳудудий филиали” масъулияти чекланган  жамияти “Маҳсулотларни етказиб беришни ташкил этиш хизмати” бошлиғи, “Сурхондарё минтақавий пахта терминали” масъулияти чекланган жамияти директори в.б., “Ўзпахтасаноат” АЖ Пахта хом ашёси контрактацияси ва шартнома мажбуриятлари  бажарилишини мониторинг қилиш бошқармаси Фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китоб бўлими бош мутахассиси, Термиз шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган.

Мазкур тайинловга қадар у Термиз шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan