Uncategorized

Сурхондарё вилояти ҳокимига жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчи тайинланди

Вилоят ҳокимининг 2021 йил 6 апрелидаги қарори билан Менглиев Фахриддин Валиевич Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Фахриддин Менглиев 1982 йилда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академияси, 2013 йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академиясининг Олий академик курсини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Ҳарбий (махсус) унвони подполковник.

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида масъул лавозимларда – Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ташкилий-инспекторлик бўлими, Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бўлими, Ташкилий бошқарма, шунингдек, Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

Фахриддин Менглиев 2020 йилдан буён Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бир вақтнинг ўзида вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, ҳокимнинг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan