ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жарқўрғонда алимент тўлашдан бўйин товлаган оталар 15 суткага қамалди

Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон тумани бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 2 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида болаларининг таъминоти учун зарур бўлган алимент пулини ўз вақтида ололмаётган оналарнинг мурожаати тингланди.

Туманда яшовчи М.Абдураимов фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2016 йил август ойидаги суд буйруғига асосан икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлашлиги белгилаб қўйилган бўлсада бироқ, мажбуриятини унитган ота 39 миллион 541 минг сўм алимент қарздорликларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги маълум бўлди.

Ҳудди шунингдек, очиқ суд мажлисида туманда яшовчи Қ.Тўраевдан суд буйруғи билан 2020 йил февраль ойидан бошлаб 3 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган бўлсада,  бироқ, бугунги кунга қадар жами 51 миллион сўмдан ортиқ алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги аниқланди.

Судда тўпланган ҳужжатлар атрофлича кўриб чиқилиб, алимент қарздорликларини тўлашдан бош торган оталарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан ўзларига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида алимент тўлашдан бош тортишда давом этса бу уларнинг жиноий жавобгарлик масалиси хал этилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Дадахон Назаров, Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan