ЎЗБЕКИСТОН

Илк бор овоз берганларга китоб совға қилинди

Шўрчилик ёшлар ҳам сайловда фаоллик билан қатнашмоқда. Ушбу сайловда «Кўклам» маҳалласидаги 509-сайлов учаскасида 16 нафар йигит-қиз илк бор овоз беришди.
    

– Маҳалламиздаги  сайлов участкасига келиб, ўзим муносиб деб топган номзод учун овоз бердим, – дейди Муштарий Эшқулова. – Очиғи, сайловда биринчи бор иштирок этаётганлигим боис бироз ҳаяжонландим. Бундай дамда кишини бурч, масъулият, ифтихор туйғулари чулғаб олар экан.

Сайловда мен каби ёшларнинг фаол иштирок этаётганлиги бежиз эмас, албатта. Чунки юртимизда демократик тамойилларнинг шаклланишида, унинг тараққиётида, айниқса, ёшларнинг порлоқ эртасини таъминлашда бўлиб ўтаётган сайлов муҳим аҳамият касб этади.

Шўрчи туманидаги 509-сайлов учаскасига келиб илк бор овоз бериб, сайловда иштирок этган ёшларга китоб совға қилинди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan