ЎЗБЕКИСТОН

ТОМАС БИЛЕК: АҲОЛИ ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИГА БЕФАРҚ ЭМАС ЭКАН

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида нафақат маҳаллий, балки хорижлик кузатувчилар ҳам иштирок этишмоқда.

Хорижлик кузатувчилар туманимиздаги сайлов участкаларида бўлиб, ушбу тарихий воқеа гувоҳи бўлишмоқда. Уларга маҳаллий вакиллар ҳамроҳлик қилиб, овоз бериш тартиб-тамойиллари ҳақида маълумот бериб бормоқда.

Юртимизга хусусан, Шўрчи туманида меҳмон бўлиб турган Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед Абдулла Муршед Президент сайловида бевосита кузатувчи саналади.

– Бугун биз Шўрчидаги сайлов участкаларида бўлдик. У ерда фуқароларнинг овоз беришларини кузатдик., – дейди Томас Билек.- Тумандаги сайлов участкалари аъзолари ва кузатувчилар фаолияти ҳам эътиборимиздан четда қолмади. Шунинг гувоҳи бўлдимки, фуқаролар ўз ҳуқуқларидан эмин-эркин фойдаланмоқда. Умуман олганда, ҳар бир фуқаро ўзи муносиб кўрган номзодга овоз беряпти.

Шўрчиликлар ҳам сайловда фаол иштирок этиб, муносиб номзод учун овоз беришмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan