ЎЗБЕКИСТОН

ШЎРЧИЛИК НУРОНИЙЛАР ҲАМ САЙЛОВДА ФАОЛ

Бугунги сайлов мамлакатимиз тараққиёти, жамиятимизда демократик тамойилларнинг янада мустаҳкамланишида алоҳида ўрин тутади. Янги Ўзбекистон тақдирига, халқимизнинг порлоқ келажагига бефарқ қарамайдиган ҳар бир фуқаро Президент сайловида фаоллик кўрсатиб, муносиб номзод учун овоз бериши лозим.

-Шу кунгача биз нуронийларнинг суҳбатимизнинг бош мавзуси сайлов, сайловда фаол иштирок этиш эди, – дейди меҳнат фахрийси Қарши Жабборов. – Бугунги сайловда фаол иштирок этиб, юртимизнинг эртанги куни, невара, эвараларим бахти учун ўзим энг яхши деб билган номзодга овоз бердим. Маҳалламиздаги 474 нафар меҳнат фахрийлари ҳам муҳим сиёсий жараёнга бефарқ бўлмасдан, сайловда ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришмоқда.
Сайлов жараёнлари қизғин давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan