ЎЗБЕКИСТОН

Украинадан эвакуация қилинадиган ўзбекистонликларни олиб келиш учун Тошкентдан Польшанинг Катовице шаҳрига махсус самолёт жўнаб кетди

Ҳозирги пайтда Катовице (Польша) аэропортига 262 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган, деб хабар бермоқда .

Бугун мамлакатимиз пойтахтидан парвоз қилган «Uzbekistan Airways» АЖ махсус самолёти Тошкент вақти билан соат 12.45 да Катовице аэропортига қўнади.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасидан олинган маълумотга кўра, Украинанинг «Краковец» назорат ўтказиш пункти орқали фуқароларимиз ўтказилишини тезлаштириш мақсадида 7 та автобус ижарага олинган. Улар кўмагида шу пайтгача Украина-Польша чегарасига 11 марта қатнов амалга оширилган. Айни пайтга қадар 560 нафардан кўпроқ мамлакатимиз фуқароси Польша давлат чегарасини кесиб ўтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan