ЎЗБЕКИСТОН

Термиз шаҳар давлат хизматлари маркази “права” алмаштирувчилар учун «мижоз иши битгунча» режимида ишлайди

Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, Термиз шаҳар давлат хизматлари марказида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизматини ташкил қилган.
Сўнгги вақтларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш бўйича 2022 йил 31 мартда «права» алмаштиришнинг биринчи босқичи муддати тугайди.
Шуни эътиборга олган ҳолда, Сурхондарё вилоятидаги Термиз шаҳар давлат хизматлари маркази “права” алмаштирувчилар учун «мижоз иши битгунча» режимида ишлайди.
Бунда, юқорида қайд этилган Термиз шаҳар ДХМда душанба-шанба кунлари эрталаб соат 9:00 дан кечга қадар хизматдан фойдаланиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, эски «права»ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки бевосита ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига жумладан Сурхондарё вилояти ИИББ ЙҲХБ, Денов, Шеробод, Шўрчи туманларидаги ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.
Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan