ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда Криминология тадқиқот институти ташкил этилди

Ўзбекистонда Криминология тадқиқот институти ташкил этилди. Бу ҳақда кеча,15 январь куни “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Институт криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган, Ички ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, республика илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Институт раҳбари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади.

Институт, жумладан:

  • республикадаги криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга оширади, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилади;
  • жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятларнинг омилларини аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашади;
  • криминология соҳаси бўйича мустақил изланувчилик шаклида олий малакали илмий кадрларни тайёрлайди.

Институт ўз вазифаларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади, унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, тадқиқот ҳисоботидаги маълумотларни ўзгартириши учун таъсир кўрсатиш тақиқланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan