ЎЗБЕКИСТОН

Айрим ҳокимларнинг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш Бош вазирга топширилди

Йиғилишда ерларни аукцион орқали сотиш масаласи ҳам кўтарилди.

Қайд этилишича, ўтган йили бундан 1 трлн сўм тушум бўлган, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилган. Лекин жойлардаги сусткашлик боис, 3 трлн сўм қўшимча тушум бой берилган.

Шу боис йиғилишда Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалалқудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди.

Давактив агентлиги ерларни аукционда сотиш бўйича 4 триллион сўмлик режани туманбай ишлаб чиқиши ва ижросини таъминлаши белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan