ТУРИЗМ ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчилар учун Нукус – Бейнеу – Нукус ва Олма-ота-2 – Тошкент – Олма-ота-2 йўналишларида поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

Икки йиллик чекловлардан сўнг, қатор давлатлар томонидан поезд йўловчилари учун давлат чегараларини босқичма-босқич очиш борасида саъйи-ҳаракатлар бошланган. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг хабарига кўра, биринчи халқаро йўловчи поезди жорий йил 1 апрел кунидан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналиши бўйича қатнай бошлайди.

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари”ва “Қазақстан темир жолы” МК” АЖ билан келишилган ҳолда Қозоғистонга яна бир йўловчи поезд ҳаракати ташкил этилмоқда. Жумладан, 2022-йил 2-майдан бошлаб ҳафтада уч маротаба Олма-ота-2 – Тошкент – Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади.

Ушбу поезд “Тошкент-Марказий” вокзалидан ҳар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари жадвал асосида Қозоғистонга жўнаб кетади. Ўзбекистон томон эса, «Олма-ота-2» темир йўл вокзалидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари қатнайди.

Таъкидланишича, бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan