ЎЗБЕКИСТОН

Ўзгидромет кучли ёмғир ёғиши натижасида сел келиши мумкин бўлган туманлар рўйхатини эълон қилди

Ўзбекистонда шу йил 5-9 март кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ўзгидромет ушбу ҳолат натижасида қуйидаги туманларга сел келиши мумкинлигини маълум қилди.

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон туманларида.

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон туманларида.

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарканд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон туманларида.

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида.

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманларида.

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бустонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ, Пискент, Бекобод туманларида.

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида.

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида.

Андижон вилояти: Андижон, Жалал қудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманлари.

Тоғолди ва тоғли ҳудудлардаги фуқаролардан эҳтиёткорроқ бўлиш сўраб қолинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan